Иш ҳафтасига 5 кун бўлиб, ходим тиббий суғурта қилинади.

Эътибор беринг, ишга 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган, рус тилини яхши биладиган эркаклар қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтган номзодлар рус тилидан онлайн тест орқали саралаб олинади.

Танловдан ўтган, иш берувчининг талабига мос келувчи номзодлар 4 кундан 7 кунгача амалий машғулотларни ўтайди.

Машғулот тўловлари, ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.

Автомобиль заводида вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз 2024 йил 16 майдан, 20 май соат 18:00 га қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши лозим.