Тадбирнинг асосий қисмида (FIG) таркибига кирувчи миллий федерациялар мутасаддилари ташкилотга янги раҳбар, 3 нафар ўринбосар ва 7 нафар вакилдан иборат ижроия қўмитаси вакилларини ҳам сайлаб олишди.

Халқаро федерациянинг юқори лавозимларига вакиллар танлашда номзодларнинг иш тажрибаси ва жаҳонда гимнастика ривожлантиришга қўшган ҳиссаси инобатга олинди. Унда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг (ЎГФ) ушбу йўналишдаги хизматлари юқори баҳоланиб, Осиё гимнастика иттифоқи вице-президенти, ЎГФ раисининг биринчи ўринбосари Руслан Мустаев халқаро федерация консуллиги таркибига сайланди. Шу тариқа, Руслан Мустаевга Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ва бутун Осиё гимнастика иттифоқи манфаатларини FIG ва жаҳон аренасида ҳимоя қилишига катта ишонч билдирилди.

Қайд этиш жоиз, Халқаро ташкилотнинг амалдаги раҳбари Моринари Ватанабе сайловда ғалаба қозониб, янги муддатда ҳам FIG президенти сифатида ишлайдиган бўлди.