Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент шаҳридаги филиали профессори Рустам Саъдуллаев Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги "Шуҳрат" хиёбонида ўз қўл изи ва дастхатини қолдирди.
Таъкидланишича, Рустам Саъдуллаев бундай шарафга сазовор бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлди.
Шунингдек, маросимда Қирғизистон Кинематографчилар уюшмаси раиси ва Маданият вазири иштирок этган.