Сабаб – лойиҳачи ҳамда буюртмачиларда муаллифлик ва техник назорат бўйича манфаатдорлик йўқ.
Шу боис, жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди. Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади.
Шу билан бирга, энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг «Шаффоф қурилиш»даги рейтинги ҳам пасайтирилади.
Ўтган йили 400 нафар қурилиш назоратчиси ёнкамера билан таъминланди, 1 минг 221 та ижтимоий ва инфратузилма объектига видеокузатув камералари ўрнатилди.
Эндиликда бюджетдан қуриладиган қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уй, йирик савдо ва саноат корхонаси, меҳмонхона, туризм объектлари қурилиши ҳам онлайн назорат камералари билан қамраб олинади.
Урбанизация қўмитасига шаҳарсозлик қоидаларини қўпол бузганлик бўйича молиявий санкция жорий қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.