Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин қайнаган. Аммо, шу билан бирга, аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож.

Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пойтахтдаги учта театрни кўздан кечирганини ёзади. Унинг таъкидлашича, Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда «Арена» ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.

«Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади.

Нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим», деди Саида Мирзиёева.