Ҳозирда Америка бизнес доиралари мамлакатимиздаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга тобора катта қизиқиш билдирмоқда. Ушбу эътибор яқин истиқболда аниқ келишувлар, янги иш ўринлари ва иқтисодиёт учун кенг имкониятларга айланиши жуда муҳим.

Суҳбат чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли мулоқотни ва амалий алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиб келаётган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти алоҳида кўриб чиқилди.