Саида Мирзиёева вице-президентни Туркманистон Бетарафлигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаган. Учрашувда гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг яқинда ўтган музокараларининг самарали натижалари, жумладан, Шовот-Тошҳовуз савдо зонаси очилгани алоҳида таъкидланди.

“Биргаликда жамғарма кўргазмаси ва тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишдик, ҳамкорликни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканимизни тасдиқладик”, дейди Саида Мирзиёева.