Журналист Шохира Хамро ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова оғир хасталикка чалингани ҳақида маълум қилди.
“Саида Раметова айни пайтда Туркия давлатида бўлиб турибдилар. Опа Ўзбекистон томоннинг буюртмасига кўра турк киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган “Жалолиддин Мангуберди” сериалида банд эдилар. Катта кастинг синовларидан ўтиб, турк кинорежиссёрларининг назарига тушган ва айни кунда сериалда салмоқли ролни ижро этишга таклиф этилган Саида Раметова жиддий бетоб эканини билиб қолибдилар. Турк шифокорлари операцияни ва ундан кейинги химия муолажаларини Истанбулда олишни таклиф қилсада, опа Ватанга қайтишни, бошига тушган синовли кунларни оиласи, мухлислари ёнида кечиб ўтишга қарор қилибдилар”, дейилади журналист хабарида.