Бухоро вилояти Экология бошқармаси, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 14 февраль куни назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.
Рейд давомида Шофиркон туманининг Ғалаба чўл массивидан фуқаро О.И саксовул буталарини ҳеч кандай рухсатсиз синдириб олиб келаётгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 350 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 1 миллион 890 минг сўм ҳисобланди.