Тадбир давомида Янгиариқ туманида яшовчи фуқаро Д.А. Тупроққалъа туманидан табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда қўпориб, олиб кетаётгани аниқланди.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 61 миллион 908 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Шунингдек, D.A.ga 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима солинди. 

Фуқаро жами 63 миллион 558 минг сўм тўлайдиган бўлди.