Мазкур нуфузли тадбирда 130 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда.
UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилади. 17–18 октябрь кунлари ўтказиладиган форумда вазирлар ва халқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панель сессияси ҳамда 22 та тақдимот ўтказилиши режалаштирилган.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг 14 ҳудудининг туристик-инвестицион салоҳияти, Зомин, Чорвоқ, Чимён туристик-рекреацион зоналар, Марказиё Осиё давлатлари, шунингдек, Япония, Чехия, Франция ва Бразилиянинг 4 та стартап лойиҳалари намойиш этилади.
Ҳаким Йўлдошев олган суратлар