— Бу форумнинг бешта натижаси бўлади деб айта оламан:

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда халқаро даражадаги муҳим қадам бўлади.

Иккинчидан, Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсатининг тенденциялари, натижаларини бутун дунё афкор оммасига кўрсатиш бўлади.

Учинчидан, ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини маромига етказишда муҳим пойдевор бўлади. Чунки Форумда Америка, Осиё, Африка, Европа ва Австралия қитъасидан иштирокчилар қатнашади, улар лойиҳага ўз муносабатларини билдиришади.

Тўртинчидан, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини оширишга хизмат қилади.

Бешинчидан, Ўзбекистон ёшлари биринчи марта халқаро норма ижодкорлиги жараёнида бевосита иштирок этади.

"Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумининг муҳим натижаларидан бири —  илк маротаба Ўзбекистон ёшлари халқаро норма ижодкорлиги иштирокчисига айланади.

Бу нафақат мамлакатмиз аҳолисини 60 фоизини ташкил этувчи ёшларнинг, балки бутун жаҳон ёшлари хуқуқини ҳимоя қилишга ҳисса қўшишига хизмат қилади".