Хусусан, 10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур саммит тафсилотларини 240 нафар хорижлик ва 300 нафар маҳаллий журналист бевосита ёритиб бориш учун боқий шаҳарга келган.
Саммит воқеликларини, унинг доирасида ташкил этиладиган учрашув ва муҳокамалар жараёнини кенг ёритиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларига барча замонавий шароитлар ҳозирланган.
Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммитининг асосий тадбири 11 ноябрь, жума куни бўлиб ўтади.
Суратлар муаллифи "Янги Ўзбекистон"
фотомухбири Ҳаким Йўлдошев