Самарқанд вилоятида спорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
Спорт
14 сен 2021, 09:54
933
Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларга мувофиқ Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт объектлари ва иншоотлари ҳолатини яхшилаш, ташриф буюрувчилар ва имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар ҳамда "тўсиқсиз муҳит" яратиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиқлари М.Хайитова ва З.Aбдуллаевалар иштирок этиб, белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдирди.
Белгиланган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини ўрганиш мақсадида шакллантирилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида жойига чиққан ҳолда, шаҳар ва туманлар кесимида ўрганиш ўтқазишга келишиб олинди.