Қайд этилишича, айни пайтда янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди. Унинг таркибида узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, янги такси йўлаклари ва 24 та самолёт стендлари учун перрон мавжуд.
Шунингдек, аэродром мажмуасида ИКАОнинг иккинчи тоифасига мос келадиган замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва қўниш тизими ўрнатилган.
Аэропорт мажмуаси қурилиши давом этмоқда.