2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да янги “Air Samarkand” маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. 277 та эконом ва 36 та бизнес-класс ўриндиқларга эга Airbus А330-300 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
Яқин кунларда самолётлар парки иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 билан тўлдирилади. 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Куз-қиш мавсумида авиаташувчи Самарқанддан қатор хорижий йўналишларга, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
“Air Samarkand” 2022 йилда ташкил этилган Ўзбекистон авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Самарқанд шаҳрида жойлашган.
Самарқанд халқаро аэропортида “Air Samarkand” авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди
Airbus 277 та эконом ва 36 та бизнес-класс ўриндиқларга эга.
«Док-1 Макс»дан жабрланган болаларнинг оилаларига 80 миллиард сўм компенсация тўланди
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Тошкентда «Билим Тошкент» илм-фан ва технологиялар маркази очилди
- Ўзбекистонда ноябрь ойи нисбатан илиқ бошланади, кейин ҳарорат пасаяди
- Нурота тоғ тизмаси ҳудудида янги археологик ёдгорликлар аниқланди
- 1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Пенсия, газ, реклама ва тадбиркорликка оид янги қоидалар
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаблар белгиланди