Аниқланишича, кечки соат 16-17:00 атрофида хонадонда ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берган. Вафот этганларнинг энг кичиги 4 ёш атрофида бўлган.

Қўшни аёлнинг айтишича, улар кўчиб кетган, шанба–якшанба куни келиб, уйларини тозалаб, хабар олиб кетарди.

«Мен келаётганимда ўғли дод-вой қилиб, бақирди. Биз кирганимизда хонани газ қоплаган, ҳамма ўлиб бўлган эди», — дейди у.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилётган эди. 

Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилди.