Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2021 йил 4 март куни шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 6 нафар фуқаронинг белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланди.
Хусусан, Нарпай туманида – 3 нафар, Пахтачи туманида –1 нафар, Тайлоқ туманида – 1 нафар, Қўшработ туманида – 1 нафар.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 450 минг сўмдан жарима белгиланди.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати