Қайд этилишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, "Президент арчаси" тадбирини ташкил этиш юзасидан тегишли фармойиши қабул қилинган.

Унга кўра, шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида 2023 йилнинг 5 январига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

- Университет хиёбонидаги Амир Темур ҳайкали олдидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ва Кўксарой майдонида;

- Алишер Навоий ва Камол ота Турк кўчаси кесишмасида;

- Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган қисмидан Темирйўл вокзали майдонигача;

- Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи биноси олдидан ўтган 200 метр қисмида;

- Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган туташмасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;

- Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг "Нурафшон" санъат саройи олдидан ўтган қисмида;

- Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишмасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;

- Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг 2-Маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;

- Фарҳод қўрғонидаги "Зарафшон" истироҳат боғига туташ кўчаларда;

- Қорасув массивидаги 99-116 уйлар олдидан ўтувчи туташ кўчаларда.