Бекат ички туризмни янада ривожлантириш, эркин сайёҳларга қулайлик яратиш, сайёҳларнинг оқимини кўпайтириш, фуқароларимиз ҳамда меҳмонларнинг белгиланган туризм манзилларига қулай, хавфсиз ҳамда юқори сифатли сервис кўрсатилган ҳолда етиб боришларига хизмат қилади.

Бекатларда туристик фирмаларнинг туристик синфга мансуб автобуслари, микроавтобус ва енгил автомашиналари доимий жалб этилади ҳамда белгиланган, қатъий график асосида ҳаракатланади. Яъни туристик бекатдан хоҳлаган фуқаро ёки сайёҳ Самарқанд ва республиканинг бошқа ҳудудлари бўйлаб саёҳатга чиқиши учун барча шароитлар яратилган.

Бекатда ахборот маркази ташкил этилган. Ахборот марказида туристик дастурлар тўғрисида (нархи, вақти) тўлиқ маълумот олиш мумкин бўлади.

Жорий йилда Самарқандда 3 та мана шундай бекатларнинг фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган, деб хабар беради Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.