Марказ 500 кишига мўлжалланган бўлиб, бу ерда 6 та реанимация бўлими, нефрология бўлими, неврология, эндокринология, кардиология ва интенсив терапия бўлимлари тайёрланган.
Дори ва гигиена воситалари, тиббиёт ходимлари учун униформа захиралари яратилган, деб хабар беради Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.