Самарқанд шаҳридаги Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) фаолияти ва «Ишга марҳамат» мономарказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.
KOICAда икки сменада ўқув курслари ташкил этилган. Шу ерда ўнга яқин йўналишларда ўқишга жалб этилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Марказда ишлаётган ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув методик қўлланмалар юртимизнинг бошқа касб-ҳунарга ўқитиш марказларида фойдаланиш учун тавсия этилди. Мономарказ қурилиш ишларини жадаллаштириш, ўқув хоналарини оптималлаштириш, фуқароларга қулай шароитлар яратиш ва бошқа масалаларда тегишли кўрсатмалар берилди.
Марказда вилоятдаги хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда 11 та ХБАнинг раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, натижада фуқароларнинг пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб юборилган қайд этилди.
Учрашувда “Status 777” хусусий бандлик агентлиги фуқароларни Полшага ишлаш учун юбориш мақсадида тегишли визани расмийлаштириш, “Buyuk Gallaktika Franchayzing” хусусий бандлик агентлиги раҳбарлари эса айни пайтда Канада, Япония ва Исроил давлатлари иш берувчилари билан шартномалар мавжудлиги, келгусида мазкур шартномалар асосида мазкур давлатларга фуқароларни ишга юбориш масаласида Вазирлик томонидан амалий ёрдам берилишини сўради.
Полшага ишчи визани олиш масаласида қўшимча асосли маълумотлар тақдим этилиши, шунингдек, Канада, Япония ва Исроилга фуқароларни ишга жалб қилиш юзасидан келгусида ушбу давлатларга режалаштирилаётган ташриф доирасида ХБА вакили сифатида “Buyuk Gallaktika Franchayzing” масъулларини хизмат сафарига жалб этиш зарурлиги айтилди.