Аниқланишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Самарқанд шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби 7-синфида кимё дарси вақтида ўқитувчи Ш.М. дарсга кеч келган ва машғулотларни ўтишда халақит қилгани важи билан ўқувчи Ҳ.Д.га жаҳл билан ташланиб, (уни гўёки директор ҳузурига олиб бормоқчилигини айтиб) болага нисбатан тазйиқ ва зўрлик ҳаракатларини қилган.
Жорий йилнинг 23 апрель куни мактаб маъмурияти томонидан ўз касбий вазифасига зид бўлган номақбул ҳаракатлар содир этгани учун ўқитувчи Ш.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча тарзда маълумот берилади. Вазият Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.