Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда. 

Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади, дейди ИИВ матбуот котиби Ш.Ғиёсов.