Бу Ўзбекистоннинг ушбу спорт тури бўйича минтақавий спорт хаби сифатидаги мақомини мустаҳкамлади.

2 йил ичида тадбир кўлами сезиларли даражада кенгайди: 45 та давлатдан 1000 дан ортиқ спортчи ташриф буюрди (3 баравар ўсиш), иштирокчи ва меҳмонлар сони эса 15 мингдан ошди. 100 дан ортиқ Олимпиада ва Жаҳон чемпионати совриндорларининг иштироки юқори даражадаги рақобатни таъминлади.

Эркаклар ўртасида WTCS (Элита) йўналишида Васко Виласа (Португалия), аёллар ўртасида эса Бет Поттер (Буюк Британия) ғолиб бўлди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг икки нафар параатлети бронза медалини қўлга киритди.

Меҳмонлар оқими ҳудуд иқтисодиётига тахминан $3 млн миқдорида даромад келтирди.