Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи вилоят бошқармасидаги мансабдор шахслар орқали маҳаллий фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимга ишга қабул қилинишида ёрдам бериш эвазига ундан 2000 доллар талаб қилади.

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулдан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.