Шунингдек, қарорга кўра:

➖ Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

➖ Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

➖ келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

➖ Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.