Жиззах автомобиль заводида ишлаб чиқарилган тез тиббий ёрдам автомобиллари учун маҳаллий бюджетдан 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу транспорт воситалари Самарқанд шаҳридаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш бекатлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят перинатал маркази ҳамда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига берилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўзида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги тиббиёт муассасалари учун 110 дан ортиқ махсус тез ёрдам автомашиналари харид қилинган.



