«Ўзбекистон Республикаси гидлар уюшмаси» ННТ вакиллари янги зиёрат ва экологик маршрутларни яратиш учун фото вa видео материалларни тайёрлаш, шунингдек, объект ва жойлар тўғрисида маълумот тўплаш мақсадида Самарқандга ташриф буюришди.
Суратга олиш ишлари Шоҳи Зинда мажмуаси, Регистон майдонида, Имом Ал-Мотрудий мақбараси, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси вa Самарқанднинг бошқа зиёратгоҳларида амалга оширилди.
Тайёрланган барча материаллар келгусида уюшма қошидаги Менторлар мактаби (Устозлар мактаби) учун ўқув қўлланма ва видео-маърузалар яратиш учун ишлатилади. Шуни таъкидлаш керакки, мактаб келгусида зиёрат, экологик ва фаол туризм турлари ҳақида маълумотга эга бўлган раҳбарларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Гидлар уюшмаси вакиллари Навоий va Бухоро вилоятларига ҳам ташриф буюришни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.