Жорий йил 1 июнда “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси Самарқанддан Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Истанбулга тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни амалга ошира бошлайди.

Ушбу йўналишда рейслар ҳафтада уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бажарилади. Самарқанддан учиш вақти маҳаллий вақт билан соат 7:00 га белгиланган. Чипталарни ҳамда қўшимча хизматларни Самарқанд халқаро аэропорти кассаларида расмийлаштириш мумкин, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.