Шу йил 19-21 февраль кунлари пойтахтимиз Тошкентда самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
Чемпионатда эркаклар ва аёллар 7 тадан вазн тоифасида мамлакат чемпионлиги учун ўзаро беллашади. Шунингдек, мусобақа доирасида жанговар самбо бўйича ҳам 7 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади.
Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан 600 нафарга яқин сараланган спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Чемпионатга Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Ўзбекистон чемпионати ғолиблари мамлакат миллий терма жамоаси таркибига қабул қилиниш баробарида Осиё ва Жаҳон чемпионатларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.