Самолёт 3 май куни тушга яқин Хьюстондан Атлантага учиши керак эди. Аэропорт ходимлари самолёт қанотида жуда кўп ҳашаротлар борлигини пайқашди, натижада парвоз бир неча соатга кечиктирилди. Қутқарувчилар ва асаларичилар ҳаво бандаргоҳига чақирилди, бироқ ҳаво кемасини тозалашга бўлган уринишлар муваффақиятсиз тугади.
Шу муносабат билан авиакомпания учиш-қўниш йўлагини бошқа авиалайнерга бўшатиб беришга қарор қилди. Учувчи самолётнинг двигателларини ишга тушириши билан ҳашаротлар учиб кетди, деб хабар беради tengrinews.kz.