Санитария текширув ўтказилган нодавлат тиббиёт муассасаларида санитария қоида, меъёрлар ва гигиеник нормативлар бажарилишида йўл қўйилган камчиликлар учун тақдим этилган ҳужжатлар асосида 10 та нодавлат муассаса раҳбарларига жиноий ишлар бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан маъмурий чоралар қўлланилди.
2 та нодавлат тиббиёт муассасаcида санитария қоида ва меъёр талаблари бажарилишида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун муассаса фаолиятлари вақтинча тўхтатилган.
Шунингдек, ноқонуний (тиббий лицензиясиз) фаолият юритаётган Бахт шаҳрида жойлашган стоматология хусусий клиника фаолияти аниқланиб, клиника раҳбарига тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда иш фаолияти тўхтатилган.
Ноқонунийин (тиббий лицензиясиз) фаолият юритаётган Мирзаобод туманининг Оқолтин шаҳарчасида 1 та ҳамда Сирдарё туманининг Сирдарё шаҳридаги 1 та клиника ҳужжатлари тегишли тартибда йиғма жилд қилиниб, ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилган.