“Таъкидлаб ўтиш жоизки, Дмитрий Рилов Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтмаган ва шунга кўра мамлакатимизда бўлиши мумкин эмас”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Дарья Трепова Санкт-Петербургдаги кафедаги портлаш ва ҳарбий мухбир Фомин Максим Юревич (Владлен Татарский)нинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиняпти. 

Портлашда ҳарбий мухбир Владлен Татарский  ўлдирилди. Ҳодисада 32 киши жабрланди, уларнинг 10 нафари оғир аҳволда.

Портлаш теракт деб баҳоланди. Уни уюштиришда Дарья Трепова гумонланяпти. У ҳибсга олинган.