Анатолий Трушкин 79 ёшида Москвада вафот этди, деб хабар беради РИА Новости, ёзувчининг дўсти, хизмат кўрсатган артист Николай Лукинскийга асосланиб.
Маълумки, май ойи бошида ёзувчига коронавирус ташхиси қўйилган, унда касаллик оғир ҳолатда ўтаётганди.
"Май ойининг бошида уни касалхонага олиб кетишди, у ерда бир ой ётди, кейинги пайтда аҳволи яхшиланиб келаётган эди. Беш кун олдин набираси билан гаплашганди. Муолажалар яхши ўтаётган, у июль ойида гастролга боришни режалаштирганди. Энди эса мана бу қайғули хабарни эшитиб турибмиз”, дейди Лукинский.
Маълумот учун: Анатолий Трушкин - совет ва рус ёзувчиси, муҳаррири ва сценарий муаллифи, шунингдек телевидениядаги комедия дастурларининг доимий иштирокчиси эди. 1992 ва 2010 йилларда “Адабиёт газетаси”нинг "Олтин бузоқ" мукофотига сазовор бўлган. Трушкиннинг асарлари Ефим Шифрин, Михаил Евдокимов, Ян Арлазоров, Клара Новикова, Владимир Винокур ва бошқа эстрада артистларининг репертуарига киритилган.