Ислом ишлари вазири Шайх Абдуллатиф Ал-Шайх ўз вазирлигининг ҳудудлардаги бўлимларига Ийд Ал-Адҳа байрамига ҳозирлик кўришни буюрганидан ҳам буни билиш мумкин. 

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, ҳайит намози белгиланган масжидлардагина ўқилади. Ушбу масжидларда эҳтиёт чоралари кўрилиши назоратга олинади.

Ислом ишлари вазирлигининг хабарига кўра, ҳайит намозига келганлар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун одамларнинг эҳтиёт чораларига амал қилишлари учун бўлган тарғибот ишлари кучайтирилди. Жумладан, тиббиёт мутахассисларининг инфекциядан ҳимояланиш бўйича берган маслаҳатлари нашрдан чиқарилган.

Бу йилги Ийд Ал-Адҳа байрами август ойининг дастлабки кунларига тўғри келиши кутилмоқда.