Сахалин губернатори Валерий Лимаренконинг маълум қилишича, 10 та турар-жой биноси сув остида қолган, 2,6 мингдан ортиқ киши истиқомат қилувчи 6 та кўп қаватли уй ва 500 дан ортиқ хусусий уйлар электр таъминотидан узилган.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли орол жанубидаги мактабларда биринчи ва иккинчи сменаларда дарслар бекор қилинди.

Южно-Сахалинскдан Курилнинг Кунашир оролига ва Совецкая Гаванга парвозлар бир кунга қолдирилди, деб хабар беради mir24.tv.