Эндиликда "Saylov2021" мобил иловасини нафақат Google Play тизими орқали, балки iOS операцион тизими орқали ҳам бепул юклаб олиш мумкин.
"Saylov2021" мобил иловада сайловларга оид барча янгиликлар бўлиб, улар кунма-кун янгиланиб боради. Шунингдек, у ерда сайловчи, сайлов комиссияси аъзоси, кузатувчилар, номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари учун барча зарур ҳуқуқий ахборотлар мавжуд.
Мобил иловани юклаб олинг ва муҳим сиёсий жараён янгиликларидан хабардор бўлинг!