Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги туристлар орасида машхур бўлган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўллар бўйида икки  тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида) йўл кўрсатгичлари ўрнатишмоқда.

Бу нафақат туристлар, балки ўзбекистонликлар учун ҳам мўлжаллаган манзилга тез ва осон етиб олишига ёрдам беради.