Унда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, тумандаги маҳалла раис ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда масъуллар томонидан оиладаги зўравонлик муаммосининг моҳияти ва долзарблиги, унинг хусусиятлари ва турлари, сабаб ва оқибатлари тушунчасини шакллантириш, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аҳамиятини ошириш ва унинг жамиятдаги ҳаётга таъсири, ушбу муаммони ҳал қилишнинг ижтимоий аҳамияти тўғрисида гендер ҳуқуқий онгини жорий этиш, оиладаги зўравонлик ҳолатларини аниқлаш бўйича маълумот бериб ўтилди.
Семинар-тренингда маърузачилар ҳамда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлардан келиб чиқиб, тавсиялар қабул қилинди.
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати