Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги; 
●  “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
●  “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
●  “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
● “Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
● “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.