Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Ш.Шамсиев иштирокидаги учрашув ҳам лойиҳа ижроси хусусида кечди. Жумладан, “Ҳуқуқий маслаҳат” марказларини ташкил этиш механизмига доир масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Олий Мажлис Сенати аъзоси, Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Ш.Шамсиев федерация ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларнинг аниқ ҳал этилишини таъминловчи самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини ошириш юзасидан бажариладиган барча лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда Муборак туманининг "Тонг" маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳуқуқий маслаҳат” маркази фаолиятини йўлга қўйиш ва марказ биносининг қурилиши юзасидан ҳам фикр алмашилди, дея хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.