Сенаторнинг айтишича, ёшларни меҳнатсевар қилиб тарбиялаш лозим. Бунинг учун уларни, айниқса, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган ёлғон хабарлар, миллий қадриятларга зид турли  ғоявий “вирус”лардан ҳимоя қилиш керак.

Бунинг учун эса бугунги кунда  ижтимоий тармоқлар тўғрисида қонун қабул қилиш лозим. Бу қонун сўз эркинлигини бўғиш эмас, балки ижтимоий тармоқлар фаолиятини қонун йўли билан тартибга солиш, улар масъулиятини ошириш ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади.

Сенатор ўз сўзида глобаллашув даврида айрим  ёшлар ижтимоий тармоқлар орқали ғарбнинг номақбул гуруҳлари таъсирига тушиши натижасида онги заҳарланиб, қафасга тушиб қолаётганига алоҳида эътибор қаратган.

 Когнитив технологиялар шу тарзда жамоатчилик онгига таъсир кўрсатиш воситасига айланади. Биз учун миллий манфаат ва қадриятларимизни ҳимоя қилиш — энг муҳим вазифа ва бойликдир, — дея таъкидлаган.