Худди шундай, Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.С. фуқароларнинг ишончига кириб, 2019-2020 йилларда уларнинг “Malibu”, “Largus” ва “Cobalt” русумли автотранспорт воситаларини кейинчалик янгисини олиб бериш ёки пулини бериш шарти билан қўлга киритиб, шу кунга қадар 4 нафар фуқаронинг 764,4 млн сўм қийматдаги мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган, дея хабар қилади Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.