Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

Шу йилнинг 09 июль куни кеч соат 19:40 лар атрофи Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та Спарк ва 1 та Ҳонда русумли автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.