Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида "Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.

Қонун лойиҳаси билан Мудофаа вазирлигининг сержантлари таркиби ҳарбий хизматчиларига ҳарбий унвонлар беришнинг янгича тартибини белгилашни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.