“Электрон техник паспорт” ахборот тизимининг ишга туширилиши сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларни меъёрий эксплуатация қилиш муддатини узайтириш учун ҳалокат ҳолатидан олдинги ва авариявий ҳолатини ўз вақтида аниқлаш, шунингдек бузилиш хавфи бор бинолардан фойдаланишни тўхтатиш мақсадида уларнинг зилзилабардошлиги бўйича техник ҳолатини баҳолашга хизмат қилади.

Бундай тизим Ўзбекистонда илк бор ишга туширилди. “Электрон техник паспорт” ахборот тизими орқали республикамиз ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш билан юз бериши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олди олинади, иқтисодий йўқотишларни камайтиришга, жумладан, инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. Бундай тизимнинг йўлга қўйилиши зилзилалар хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар учун устувор йўналишдаги вазифалардан ҳисобланади.