Маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–июль ойларида такси агрегаторлари орқали амалга оширилган йўловчи ташиш айланмаси 5 трлн сўмдан ошган.

Бозор кўрсаткичлари:

  • 2025 йил бошидан буён 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган (2024 йилда — 155 та эди).
  • Жами 262,2 миллион марта йўловчи ташиш амалга оширилган.
  • Умумий айланманинг 72,2% (3,6 трлн сўм) — нақд тўловлар, 27,8% (1,4 трлн сўм) — нақдсиз тўловлар ҳиссасига тўғри келган.
  • Ҳар бир йўловчи ташиш учун ўртача чек 19 077 сўмни ташкил этган (ўтган йили — 18 456 сўм).

Ҳайдовчиловчилар статистикаси:

Такси агрегаторлари орқали йўловчи ташиш фаолияти билан 457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи шуғулланмоқда. Уларнинг ёш таркиби қуйидагича:

  • 30–50 ёшдаги ҳайдовчилар — 257 629 нафар (56,3%)
  • 30 ёшгача — 166 207 нафар (36,3%)
  • 50 ёшдан катта — 33 477 нафар (7,3%)
  • Аёл ҳайдовчилар — 3 480 нафар

Даромад даражалари:

7 ойда такси фаолияти орқали қуйидаги миқдорларда даромад олган ҳайдовчилар сони:

  • 100 млн сўмдан ортиқ — 1 800 нафар
  • 50–100 млн сўм — 19 100 нафар
  • 10–50 млн сўм — 113 700 нафар
  • 5–10 млн сўм — 59 400 нафар
  • 1–5 млн сўм — 122 800 нафар
  • 1 млн сўмгача — 140 200 нафар

Энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар:

  • Cobalt — 23,5%
  • Nexia — 21,5%
  • Lacetti — 16,9%
  • Электромобиллар — 1,8%

Автомобиллар ёши:

  • 1 йилгача — 2,1%
  • 1–3 йил — 16,4%
  • 3–5 йил — 42,5%
  • 5–10 йил — 11,3%
  • 10 йилдан ортиқ — 27,7%

ололиқ тушумлари:

7 ой давомида агрегаторлар томонидан 98,8 млрд сўм солиқ тўланган, шундан:

  • ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) — 55,4 млрд сўм