Чимкент шаҳрининг “Ордабаси” жамоаси Қозоғистон чемпионатининг 25-турида “Шахтёр” Қарағандани мағлуб этиб, муддатидан аввал мамлакат чемпиони бўлди.  Жамоа чемпионат тугашига бир турган қолганда 58 очко тўплади. Иккинчи ўринда бораётган “Астана”да эса 52 та очко бор. 

Чимкентликлар шу пайтига қадар чемпионда ғолиб чиқишмаган. Икки марта мамлакат кубоги, бир марта суперкубок соҳиби эди.   

Шуниси аҳамиятлики, “Ордабаси” таркибида  ўзбекистонлик  икки футболчи – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов ҳам Қозоғистон чемпиони бўлди.