Шу муносабат билан 2026 йил 24 июль соат 01:00 дан 9 август соат 23:00 гача Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз–Миробод–Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида йўлни БРТ йўлаги талабларига мослаштириш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ишлар давомида мазкур йўл қисми транспорт воситалари ҳаракати учун тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари йўлнинг марказидаги 4 та ҳаракатланиш тасмаларида амалга оширилади.
Шу вақт давомида ҳар икки йўналишда йўлнинг ўнг чеккасидаги иккита ҳаракатланиш тасмасида транспорт воситалари ҳаракати давом этади.